АсосийJamiyat

Хусусий мактабларда ҳам таътил 24 январга қадар узайтирилди

'Хусусий мактабларда ҳам таътил 24 январга қадар узайтирилди'ning rasmi

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини 2022 йил 24 январга қадар узайтириш бўйича таклифи Махсус комиссия томонидан маъқулланди.

Шу муносабат билан, нодавлат таълим ташкилотларида 2022 йил 24 январга қадар ўқув жараёни ташкил қилинмайди.

"Таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш,  улар учун ташкил қилинаётган онлайн фан олимпиадалари, интеллектуал ўйинлар, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган беллашувлар ва турли танловларда фаол иштироки таъминлаш мақсадга мувофиқ", - дейилган хабарда. 

Бошқа янгиликлар