1

Ўзбекистонда ўсимлик ёғи арзонлашади

ИҚТИСОДИЁТ 11.01.2022, 14:10
Ўзбекистонда ўсимлик ёғи арзонлашади

ҚҚС бўйича қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ва иккинчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев хабар қилмоқда.

Унга кўра 2021 йил 1 майдан 2022 йил 30 апрелга қадар бўлган даврда қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади:

- Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;

- ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма.

Таъкидланишича, ушбу қонунни қабул килиш Давлат бюджетининг 800,0 млрл. cўм атрофида даромадлари йўқолишига олиб келади. Йўқотилган суммани солиқ ва божхона маъмурчилигини такомиллаштириш, шунингдек, алоҳида имтиёзларни бекор қилиш бўйича таклифлар ҳисобига қоплаш кўзда тутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1