Унда ташқи ишлар вазирлари Қозоғистондаги вазиятни муҳокама қилди.
Хусусан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ҳам видеоконференцалоқа шаклида ушбу йиғилишда иштирок этди.

Бу ҳақда вазирлик хабар берди.
"Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия, Ўзбекистон, Венгрия ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари Қозоғистондаги мавжуд вазиятни муҳокама қилдилар",-дейилади хабарда.
Ташкилот аъзоларининг Қозоғистон халқи ва раҳбариятини қатъий қўллаб-қувватлаши ва бирдамлиги таъкидланган.
Шунингдек, тез орада мамлакатда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишига ишонч билдирилган.
Йиғилиш якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилингани айтилади.






