АсосийЖАМИЯТ

АОКА ва унинг таркибий тузилмаларида коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида "Ишонч телефони" ишга туширилди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг таркибий тузилмаларида коррупциявий...

'АОКА ва унинг таркибий тузилмаларида коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида "Ишонч телефони" ишга туширилди'ning rasmi

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг таркибий тузилмаларида коррупциявий хатти-ҳаракатлар, хизмат ваколатини суистеъмол қилиш, хизмат ваколатидан четга чиқиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйиш, одоб-ахлоқ талабларини бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида "Ишонч телефони" фаолияти йўлга қўйилган. 

Сиз мазкур инфографика орқали мурожаат қилиш тартиби билан танишишингиз мумкин.

Агар Сизда Агентлик фаолияти билан боғлиқ муаммо мавжуд бўлса, у ҳолда - 1213-қисқа рақамли "Ишонч телефони" ёхуд Агентликнинг коррупцияга қарши “Комплаенс-назорат” хизматига (71-244-23-34) қўнғироқ қилишингиз мумкин.  

Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади!

    Бошқа янгиликлар