АсосийJamiyat

Қашқадарёда 2134 нафар ҳайдовчи машинасини маст ҳолда бошқарган

'Қашқадарёда 2134 нафар ҳайдовчи машинасини маст ҳолда бошқарган'ning rasmi

Қашқадарё вилоят судининг таҳлилларига кўра, Қашқадарё вилоятида 2021 йил давомида маст ҳолда транспорт бошқариб, ҳуқуқбузарлик содир этгани учун жавобгарликка тортилган шахслар сони 2020 йилга нисбатан 10 фоизга ошган. 

2021 йил давомида Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2134 нафар шахс (2020 йилда – 1933) Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси билан жавобгарликка тортилиб;

1797 нафарига жарима (шундан 1693 нафарига жарима билан бирга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси);

336 нафарига маъмурий қамоқ жазоси;

1 нафарига транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Маъмурий жавобгарликка тортилганларнинг 14 нафарини аёллар, 2120 нафарини эркаклар ташкил қилади. 

Шу билан бирга, жавобгарликка тортилганларнинг 462 нафарини ёшлар (18-30 ёш), 76 нафарини 60 ёшдан ошганлар, 1 нафари вояга етмаган шахслардир.

    Бошқа янгиликлар