Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Яккасарой туманининг КХАЙ ва Бобур кўчалари кесишмасида жойлашган автомобиль йўл ўтказгичининг аэропорт йўналишидаги томонининг битта йўлагини таъмирлаш ишлари бошланди. Йўлсозлик тадбири 15 кун давом этади.
️Шу сабабли мазкур йўл ўтказгичнинг аэропорт йўналиши томонига ҳаракат мавжуд учта йўлакнинг иккитасида амалга оширилади.






