Канада ҳукумати мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият кескинлашаётганидан ҳавотирда. Бунга қарши чора сифатида аҳолини эмлашга чақирмоқда.
Ҳукумат эмланмаган аҳолига солиққа тортишни режалаштирмоқда. Бу таклифга биринчилардан бўлиб Квебек провинцияси Бош вазири Франсуа Лего ўз муносабатинни билдирди.
"Соғлиқни сақлаш бадали" деб аталадиган ушбу солиқни эмлашдан бош тортганлар тўлаши керак", - деди Лего ўз чиқишида. Унинг сўзларига кўра, шифохонларнинг тўлиб кетишига эмланишдан бош тортаётган аҳоли сабабчи.
8 миллион аҳолига эга бўлган провинцияда ҳозирда 2877 киши касалхонага ётқизилган, улардан 263 нафар оғир аҳволда экани айтилди. Катта ёшдаги аҳолининг атиги 10 фоизи эмлагани қўшимча қилинди.
28.12.2021, 23:13
Канада Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, мамлакатда коронавирус юқтирганларнинг сони кундан-кунга ошиб бормоқда. Жумладан, сўнгги бир сутка ичида антирекорд қайд этилиб, 21000 нафар инсон касалланган....16.11.2021, 21:20
Канаданинг Британия Колумбияси провинциясидаги Мерит шаҳрида сув тошқинлари сабабли фавқулодда ҳолат режими ишга тушган. Бу ҳақда Риа Новости хабар берди.Қайд этилишича, сув тошқинлари туфайли 7...02.11.2021, 18:01
Британия Колумбиясининг ғарбий провинциясида 3300 дан ортиқ тиббиёт ходими COVID-19 вакцинасидан бош тортгани учун ишдан четлатилди. Бу ҳақда Global News агентлиги хабар берди. Қайд этилишича, провинциядаги...07.02.2020, 17:10
Канадада одамларга қандай чиқиндини қаерга ташлашни ўргатувчи контейнерлар пайдо бўлди. Улар аҳолининг аҳлатни аралаштириб ташлашига йўл қўймайди ва чиқиндиларни қайта ишлаш жараёнида уларни ажратишда қийинчилик...