Япония соҳил хавфсизлик хизмати КХДР денгизга яна ракета учирган деган тахминни олға сурмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, Шимолий Корея томонидан учирилган ракета баллистик бўлиши мумкин. Буни Япония Вазирлар Маҳкамаси ва мудофаа вазирлиги ҳам тасдиқлаган. Ҳозирда соҳил хавфсизлик хизмати учирилган ракета тушган аниқ жойни ўрганмоқда.
Бу Шимолий Корея томонидан жорий йилда учирилган учинчи ракета ҳисобланади. Дастлабки ракета учирилиши 5 январь куни рўй берган. Иккинчиси 11 январьда аниқланган. Орадан бир кун ўтиб, Шимолий Корея гипертовушли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказган бўлиши мумкин.