Қозоғистондаги тартибсизликлар оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар сони маълум қилинди

СИЁСАТ 15.01.2022, 22:48
Қозоғистондаги тартибсизликлар оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар сони маълум қилинди

Қозоғистон бош прокуратураси вакили Серик Шалабаев мамлакатда юз берган тартибсизликлар давомида 4,5 мингдан зиёд киши жабрланган, ҳалок бўлганларнинг сони 225 кишини ташкил қилганини маълум қилди.

“Бугунги вақтга келиб Қозоғистондаги тартибсизликларда жами 4578 киши жароҳатланган. Улардан 3393 нафари хавфсизлик ходимларидир. Тартибсизликлар оқибатида 225 киши, жумладан, 19 нафар хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлди”,  - деди Шалабаев.

Аввалроқ Қозоғистон президенти Қосим Жомарт-Тоқаев ҳуқуқ-тартибот идоралари билан учрашуви вақтида тартибсизликлар пайтида тинч аҳоли вакилларидан қурбон бўлганларнинг аниқ сонини аниқлаш бўйича топшириқ берган эди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1