1

Мутахассис "omicron"ни бошқа штаммлардан қандай фарқлаш мумкинлигини айтди

САЛОМАТЛИК 16.01.2022, 13:43
Мутахассис "omicron"ни бошқа штаммлардан қандай фарқлаш мумкинлигини айтди

Коронавируснинг "оmicron" штаммини бошқа кўринишлардан кўкрак қафасида оғриқ бўлмаслиги билан фарқлаш мумкин. Бу ҳақда россиялик иимунолог Владимир Болибок "Москва 24"га берган интервьюсидаги айтди.


"Omicron" ҳам пневмонияга сабаб бўлиши мумкин. Одамлар зарарланиш катта бўлганда касаллик қурбони бўлади. Аммо бу штаммда кўкрак қафасида оғриқ камдан-кам кузатилади", - дейди Болибок. 

Унинг сўзларига кўра, томоқнинг кучли оғриши, бурун битиши ва қуруқ йўтал ҳам "omicron" белгиларидир. Кўпинча бу аломатлар юқори ҳарорат, ҳолсизлик ва бош оғриғи билан бирга кузатилади.

Ҳид билмаслик коронавируснинг барча штаммларига хос аломат, аммо "omicron" шаммида у тузалишга яқин пайдо бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1