АсосийЖАМИЯТ

Эртадан яна бир янги телеканал ўз фаолиятини бошлайди.

Президентнинг 2021 йил 18 ноябрдаги «Тошкент вилояти телерадиоканалини ташкил этиш тўғриси...

'Эртадан яна бир янги телеканал ўз фаолиятини бошлайди.'ning rasmi

Президентнинг 2021 йил 18 ноябрдаги «Тошкент вилояти телерадиоканалини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ижросига мувофиқ, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимида Тошкент вилояти телерадиоканали – «Nurafshon TV» ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Унда ҳудуднинг ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва маданий-маърифий ҳаётида рўй бераётган ислоҳотлар, фаровонлик, тараққиёт ва бунёдкорлик йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳамда яратилган имкониятлар ҳақида туркум телелавҳалар берилади.

photo2022-01-1610-31-26-2.jpg

Шунингдек, ҳудуднинг тарихи, маданияти, санъати, адабиёти ва урф-одатлари, бой табиати, сўлим гўшалари ва туризм салоҳиятини акс эттирувчи, уларни ўрганиш, асраб-авайлаш ва кенг тарғиб қилишга йўналтирилган кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрланади.
Шу билан бирга, давлат ва нодавлат телерадиокомпаниялар, ахборот агентликлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан ахборот алмашиш бўйича самарали ҳамкорликни йўлга қўйилади.

photo2022-01-1616-30-34.jpg

Телеканал расман эртага, 17 январь куни 9.00 дан ўз дастурларини бошлайди. Эфир сеткаси туну кун, 24 соат учун узлуксиз тарзда тузилган.
 

photo2022-01-1610-59-45.jpg

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қашқадарёдаги газ қуйиш шохобчасидаги портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:24

    Қашқадарёдаги газ қуйиш шохобчасидаги портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

    Ҳодиса ҳақида 8 июнь куни соат 13:50 да вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

    'Қримда йўловчи поезди дрон ҳужумига учради'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:21

    Қримда йўловчи поезди дрон ҳужумига учради

    Ҳодиса вақтида поезддаги йўловчилар орасида жабрланганлар бўлмаган.

    'Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:47

    Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди

    Ҳозирча ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида расмий маълумот берилмаган. Масъул идоралар воқеа сабаблари ва оқибатларини ўрганмоқда.

    'Синдоров ва Асаубаева Монакодаги “Формула-1” пойгасида кўриниш берди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:45

    Синдоров ва Асаубаева Монакодаги “Формула-1” пойгасида кўриниш берди

    22 ёшли Бибисара Асаубаева яқинда Норвегиянинг Осло шаҳрида ўтказилган нуфузли шахмат турнирида ғолиб чиқиб, мусобақа тарихидаги энг ёш чемпионга айланган.

    'Ўзбекистонда қурилиш компаниялари устидан шикоятлар кескин кўпайди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:36

    Ўзбекистонда қурилиш компаниялари устидан шикоятлар кескин кўпайди

    2025 йил давомида мазкур йўналишда 1 706 та мурожаат келиб тушган бўлса, 2026 йилнинг биринчи чорагидаёқ уларнинг сони қарийб мингтага етган.

    'Деновда ИИБ ходими 14 ёшга тўлмаган қиз номусига тегишда гумон қилинмоқда'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:12

    Деновда ИИБ ходими 14 ёшга тўлмаган қиз номусига тегишда гумон қилинмоқда

    Ҳозирча воқеа айнан қачон содир бўлгани расман маълум қилинмаган.