Австрияда коронавирусга қарши эмланиш мажбурий бўлмоқда

ДУНЁ 16.01.2022, 20:43
Австрияда коронавирусга қарши эмланиш мажбурий бўлмоқда

Австрия Европада ўн саккиз ва ундан катта ёшдаги фуқаролар учун мажбурий коронавирусга қарши эмлашни жорий қилган биринчи давлатга айланади. Бу ҳақда мамлакат канцлери Карл Нехаммер маълум қилди, деб ёзмоқда Euronews. Қайд этилишича, бу учун парламентда овоз бериш 20 январга белгиланган.

 "Жорий йилнинг февраль ойи бошида эмлаш тўғрисидаги қонун кучга кириши керак. Одамлар коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ва барча керакли маълумотларни олиш имкониятига эга бўлади. Март ойининг ўрталаридан бошлаб қонун ижросини назорат қилишни бошлаймиз. Бундан буён полиция ҳам фуқароларнинг эмлаш гувоҳномаси ёки тиббий эмлашдан озод этилганлиги ҳақидаги ҳужжатни текшира олади”-дейди Австрия канцлери.

Маълумот учун, ҳомиладор аёллар ва соғлиғи сабабли эмлаш тақиқланган фуқаролар вакцинациядан озод қилинади.

 Қонун лойиҳасида эмлашдан бош тортганлик ёки эмлаш сертификати йўқлиги учун 600 евро миқдорида жарима кўзда тутилган. Жариманинг максимал миқдори 3,6 минг еврони ташкил қилиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1