1

"Omicrоn"нинг юзаларда яшаш қобилияти баҳоланди

ДУНЁ 17.01.2022, 08:28
"Omicrоn"нинг юзаларда яшаш қобилияти баҳоланди

Вақт ўтиши билан"Omicrоn"нинг турли сиртларга юқиш қобилияти пасаяди, у керамик буюмларда  фаол бўлмайди, деб хабар берди РИА Новости манбаларга таяниб.

"Omicrоn"нинг юқумлилик даражасини баҳолаш учун россиялик олимлар вируснинг металл, пластмасса, керамик плиткалар ва дистилланган сувда бир хил нисбий намлик (30-40%)да, 26-28 ҳароратда яшаб қолиш даражаси бўйича  тажрибалар ўтказдилар.

Аниқланишича, вирус керамикада  фаолсиз бўлади.  У 24 соатдан камроқ вақт ичида аниқланмайди.

Олимларнинг таъкидлашича, ташқи муҳитда вақт ўтиши билан вирусни юқтириш қобилияти пасаяди.

"Умуман олганда, "оmicrоn" юқтириш даражасининг пасайиш динамикаси коронавируснинг бошқа штаммларидан фарқ қилмади, шунинг учун дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланиш уни олдини олиш учун самарали усули бўлиб қолмоқда", -дея таъкидлаб ўтилади.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, мазкур вирус аллақачон касал бўлган ёки эмланганларга юқиши мумкин. Унда дастлабки аломатлар кучли чарчоқ, бош оғриғи ва ҳатто тана оғриғигача.

Эслатиб ўтамиз, "оmicrоn" 100 дан ортиқ мамлакатларда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам аниқланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1