АсосийDunyo

Кучли қор бўрони АҚШда минглаб парвозларни чеклаб қўйди

'Кучли қор бўрони АҚШда минглаб парвозларни чеклаб қўйди'ning rasmi

АҚШнинг шарқий қирғоқларига ёпирилган қор бўронлари туфайли, деярли, уч мингга яқин авиапарвозлар бекор қилинди, деб хабар беради “CNN”.

Табиий офат қамраган туманларда 74 миллионга яқин аҳоли яшайди.

Ҳаво йўналишида 2800 дан зиёд рейс тўхтатилди. Кучли шамол билан ёпирилувчи муз, ёмғир ва қор аралаш бўрон жануби-шарқий штатлардан шимолга қараб ҳаракатланмоқда.

 Вашингтон ва унинг теграсидаги ҳудудда кучли қор ёққан. Маҳаллий ахборот манбаларида Флоридадан Канада чегарасигача бўлган айрим транспорт йўллари ёпилиши тахмин қилинмоқда.

    Бошқа янгиликлар