Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти эксперти Одилжон НАЗАРОВ Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси ҳақида фикр юритди.
– 2026 йилга келиб 8 та шамол электр станциясини қуриш эвазига қўшимча 4 ГВт электр энергияси ишлаб чиқариш, қуёш фотоэлектр станцияларининг қувватини 4 ГВтни етказиш учун қўшимча 10 та ушбу турдаги станция ишга тушириш режалаштиримоқда.
Шу билан бирга, 15 та гидроэлектрстанция қурилади ва мавжудлари модернизация қилинади. Яқин беш йилликда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги бир миллионга яқин уй хўжаликларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш имконияти яратилиб, йилига 3 миллиард куб метр табиий газ тежалади. Атмосферага чиқариладиган зарарли чиқиндиларнинг ҳажми 8 миллион тоннагача камайтирилади.






