“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида 2022 йил 17 январдан бошлаб “Андижон-Нукус-Қўнғирот-Андижон” йўналишида 657/658 - сонли йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ маълум қилди.
Ушбу поездлар ҳаракат давомида “Хўжайли” темир йўл вокзалида ҳам тўхтаб ўтади.
Маълумот учун:
Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.






