Индонезия ҳукуматти мамлакатнинг янги пойтахтига Нусантара номини беришга қарор қилди. Бу ҳақда мамалааат миллий ривожланишни режалаштириш вазири Сухарсо Моноарфа маълум қилди.
"Мен ҳозиргина президентдан тасдиқ ва тўғридан-тўғри кўрсатма олдим. У янги пойтахт номи Нусантара деб номланишини айтди", - деди Моноарфа.
Шунингдек, Сухарсонинг таъкидланишича, янги пойтахт номи учун 80та вариант бўлган ва якунда Нусантара номи танланган.