1

Қозоғистон чегарасида Ўзбекистон фукароси қўлга олинди

ДУНЁ 18.01.2022, 08:49
Қозоғистон чегарасида Ўзбекистон фукароси қўлга олинди

Унинг қўл телефонида Чимкентдаги намойишларга оид материаллар аниқланган.

Бу ҳақда Қозоғистон миллий хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, айни дамда Қозоғистонда чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда рейдлар, стратегик ва бошқа маъмурий объектларни қўриқлаш тадбирларини ўтказмоқда.

Хизмат давомида оммавий тартибсизликларда, талончиликда иштирок этиш белгиларига эга бўлган ва суддан қочишга, шу жумладан Қозоғистонни тарк этишга уринаётган шахслар ушланиши айтилади.

Таъкидланишича, хусусан, Туркистоннинг  "Жибек йўли" назорат пунктида 1993 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси ватанига қайтмоқчи бўлган вақти ушланган.

Қўлга олинган шахснинг мобил телефонида Чимкентдаги тартибсизликлар акс этган видеотасвирлар бўлган.

Шунингдек, фуқаронинг орқа қисмида ўқ жароҳати борлиги айтилади.  Резина ўқлиги таҳмин қилинмоқда.

Қайд этилишича, мазкур шахс ИИБ ходимларига топширилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1