Sevimli

Швецияда "омикрон”нинг янги мутацияси аниқланди. У ҳақда нималар маълум

ДУНЁ 18.01.2022, 12:07
Швецияда "омикрон”нинг янги мутацияси аниқланди. У ҳақда нималар маълум

Швециянинг Уппсала шаҳридаги академик лабораторияда “Омикрон”нинг янги мутацияси – коронавирус штамми топилди. Бу ҳақда Упсала Ня Тиднинг газетаси хабар бермоқда.

Мутация 14 январ куни учта одамда аниқланган.

Хабарда айтилишича, янги штам БА.2 деб номланган. Лаборатория вакили Матс Мартинелнинг сўзларига кўра, БА.2 олдинги версия билан рақобатлаша оладими ёки йўқлигини тушуниш учун қўшимча маълумот керак.

Бироқ, у Уппсалада БА.2 кўпроқ ҳолатлар бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди, чунки янги кичик турлар чуқурроқ кетма-кетликни талаб қилади.

Бошқача қилиб айтганда, ушбу мутация COVID-19 билан касалланган айрим беморларда топилмаган бўлиши мумкин.

Бироқ нашрнинг қайд этишича, мутация Дания, Норвегия ва Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳарларида ҳам топилган ва у ерда кенг тарқала бошлаган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23.45° небольшая облачность
Валюта курси
11130.57
USD -14.64
11713.81
EUR 39.2
175.22
RUB 2.43
1