АсосийЖАМИЯТ

Водийдан Тошкентга кетаётган юк машина чуқурга тушиб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлган

2022 йил 11 январь куни соат 21:30 ларда, Тошкент-Ўш йўлининг 221 км.да, Қўшминор МФЙ...

'Водийдан Тошкентга кетаётган юк машина чуқурга тушиб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлган'ning rasmi

2022 йил 11 январь куни соат 21:30 ларда, Тошкент-Ўш йўлининг 221 км.да, Қўшминор МФЙ ҳудудида инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган МЧЖга қарашли МАН русумли юк автомашинани йўл варақаси билан Водий-Тошкент йўналишида бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг четига чиқиб кетиб, бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги чуқурга тушиб кетган.

Натижада, автомашинада бўлган йўловчи, Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшаган, 1974 йилда туғилган фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Автомашина ҳайдовчиси бош мия чайқалиши, бош мия ёпиқ шикасти, қўшма шикаст ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 12 январ куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

 

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қашқадарёдаги газ қуйиш шохобчасидаги портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:24

    Қашқадарёдаги газ қуйиш шохобчасидаги портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

    Ҳодиса ҳақида 8 июнь куни соат 13:50 да вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

    'Қримда йўловчи поезди дрон ҳужумига учради'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:21

    Қримда йўловчи поезди дрон ҳужумига учради

    Ҳодиса вақтида поезддаги йўловчилар орасида жабрланганлар бўлмаган.

    'Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:47

    Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди

    Ҳозирча ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида расмий маълумот берилмаган. Масъул идоралар воқеа сабаблари ва оқибатларини ўрганмоқда.

    'Синдоров ва Асаубаева Монакодаги “Формула-1” пойгасида кўриниш берди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:45

    Синдоров ва Асаубаева Монакодаги “Формула-1” пойгасида кўриниш берди

    22 ёшли Бибисара Асаубаева яқинда Норвегиянинг Осло шаҳрида ўтказилган нуфузли шахмат турнирида ғолиб чиқиб, мусобақа тарихидаги энг ёш чемпионга айланган.

    'Ўзбекистонда қурилиш компаниялари устидан шикоятлар кескин кўпайди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:36

    Ўзбекистонда қурилиш компаниялари устидан шикоятлар кескин кўпайди

    2025 йил давомида мазкур йўналишда 1 706 та мурожаат келиб тушган бўлса, 2026 йилнинг биринчи чорагидаёқ уларнинг сони қарийб мингтага етган.

    'Деновда ИИБ ходими 14 ёшга тўлмаган қиз номусига тегишда гумон қилинмоқда'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:12

    Деновда ИИБ ходими 14 ёшга тўлмаган қиз номусига тегишда гумон қилинмоқда

    Ҳозирча воқеа айнан қачон содир бўлгани расман маълум қилинмаган.