1

Шаҳрисабзда биринчилардан бўлиб фуқароларга "загранпаспорт"ни ДХМ орқали топшириш бошланди

ЖАМИЯТ 18.01.2022, 15:48
Шаҳрисабзда биринчилардан бўлиб фуқароларга "загранпаспорт"ни ДХМ орқали топшириш бошланди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони билан 2022 йил 1 январдан Ўзбекистон фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширилмоқда.

Айни пайтда ДХА Қашқадарё вилояти бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур хизмат жорий йилнинг 5 январидан Шаҳрисабз шаҳар ва  туман ҳамда Қарши шаҳрида Давлат хизматлари марказларида синов тариқасида кўрсатилиб келинмоқда.

Марказ орқали ариза топширганлар фуқаролар биринчилардан бўлиб хорижга чиқиш биометрик паспортини қабул қилиб олди, дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1