1

“Хаста бўлма” можароси: суд қарори ўзгаришсиз қолди. Юлдуз Усмонова шеър муаллифига катта миқдорда компенсация тўлайди

ЖАМИЯТ 18.01.2022, 18:33
“Хаста бўлма” можароси: суд қарори ўзгаришсиз қолди. Юлдуз Усмонова шеър муаллифига катта миқдорда компенсация тўлайди

2021 йил 20 сентябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига даъвогар Й. Рўзиев жавобгар Ю. Усмановага нисбатан “Хаста бўлма” қўшиғининг шеър муаллифи сифатида муаллифлик ҳуқуқлари бузилишига чек қўйиш, муаллифлик ҳуқуқлари бузилганлиги учун товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилганди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар қилишича, 29 октябрь куни қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, Ю. Усмановадан даъвогар Й. Рўзиевга 50 000 000 сўм маънавий зарар учун компенсация, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробар миқдорида етказилган зарар ҳисобига товон пули ундириш белгиланган.

Бугун, 18 январь куни Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан апелляция шикоятини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугади. Суднинг ажримига кўра, даъвогар Й. Рўзиевнинг жавобгар Ю. Усмановага нисбатан муаллифлик ҳуқуқлари бузилишига чек қўйиш, муаллифлик ҳуқуқлари бузилганлиги учун товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2021 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

Апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан Олий суднинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция инстанцияси судининг ажрими қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида кассация шикояти (протест) берилиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1