АсосийDunyo

"Пандемия ҳали тугамайди" — ЖССТ раҳбари "omicron"дан кейин юз берувчи ҳолатни тахмин қилди

'"Пандемия ҳали тугамайди" — ЖССТ раҳбари "omicron"дан кейин юз берувчи ҳолатни тахмин қилди'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус брифингда коронавируснинг омикрон штамми тарқалишидан кейин Covid-19 нинг янги ўзгаришлари пайдо бўлиши мумкинлигини айтди

"Ушбу пандемия ҳали тугамайди ва  "оmicron" бутун дунё бўйлаб ажойиб тарқалиши билан янги вариантлар пайдо бўлиши мумкин", дейди у.

Гебрейесус, шунингдек, ушбу инфекция ўртача ҳисобда ундан олдинги штаммлар каби оғир бўлмасада, бу енгил касаллик, деган тушунча нотўғри эканлигини таъкидлади. Унинг таъкидлашича, "оmicron" касалхонага ётқизиш ва ўлимга ҳам олиб келади.

Маълумот учун, коронавируснинг омикрон штамми ёки Б.1.1.529 ноябрь ойида Ботсвана ва Жанубий Африкада топилган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, инфекция касал бўлган ва эмланганлар томонидан юқиши мумкин. Сўнгги маълумотларга кўра, янги штамм аллақачон 110 мамлакатда, шу жумладан Россияда аниқланган. У аввалги "дельта"вариантидан анча тез тарқалади.

    Бошқа янгиликлар