1

Фарғонада 6 кг. 90 грамлик чақалоқ дунёга келди

ЖАМИЯТ 19.01.2022, 11:14
Фарғонада 6 кг. 90 грамлик чақалоқ дунёга келди

Фарғона шаҳар туғруқ комплексида 6 кг. 90 грамлик чақалоқ дунёга келди. Фарғона шаҳрида яшовчи Мавлудахон Хўжаева зудлик билан рўйҳатга олиниб туғруқ хонасига олиб кирилди. Бу ҳақда Фарғонадан махсус мухбиримиз Аҳрор Зиё хабар қилмоқда. 

Хабарда айтилишича, чақалоқ дунёга келиши осон бўлмаган. Шифокорлар аёлнинг ёнида 9 соатдан кўпроқ бирга бўлишган. Соат 12-10 да чақалоқ кесар-кесиш йўли билан туғилган.  

Мавлуда Хўжаеванинг ҳозир аҳволи яхши. Шифокорларнинг эътибори ва қарови билан у ўзини тиклаб олган. Аммо бироз ҳолсизлиги сабаб чақалоқ шифокорлар ёрдамида озуқлантирилмоқда.  

Кўпинча янги туғилган чақалоқларни вазни 3-3,5 кг ташкил этади. 4-4,5 кг гача туғилган чақалоқ йирик чақалоқ дейилади. 4,5 кгдан юқори туғилган чақалоқлар "гигант" чақалоқ ҳисобланади. Ота-она гигант чақалоққа ҳали исм танлашга улгурмаган. 

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Мавлуда Хўжаеванинг 3 нафар қизалоғи бор. Гигант чақалоқ эса 4-ўғил фарзандлари ҳисобланади. 3 нафар фарзанди 3-3.5 килограм бўлиб дунёга келган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1