1

Чехияда карантин қоидаларини атайин бузган шахсга қамоқ жазоси тайинланиши мумкин

ДУНЁ 19.01.2022, 23:38
Теглар: коронавирус
Чехияда карантин қоидаларини атайин бузган шахсга қамоқ жазоси тайинланиши мумкин

Чехиянинг Влашим шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро атайин коронавирус инфекциясини тарқатишда айбланмоқда. Ҳукумат уч йиллик қамоқ жазосини тайинлаши мумкин. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига таяниб, Вlesk нашри хабар бермоқда

Хабарда айтилишича, 2021 йилнинг ноябрида 43 ёшли эркакнинг коронавирусга топширган тести ижобий чиққан. Шифокорлар унга уй шароитида қолишини буюришган. 

У эса жамоат жойларига ниқоб ёки респираторсиз ташриф буюрган. Ҳаттоки, ўзининг яқин қариндошлариникига ҳам шу тариқа боргани айтилмоқда. 

Полиция хабарига кўра, ушбу эркак 100 нафар киши билан алоқада бўлган ва уларнинг барчасида касаллик аниқланган. 

Шу ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши очилган. 

Шарҳлар

Коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозаси инсульт хавфини келтириб чиқармайди — ЖССТ 

23.01.2023, 11:20

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...
⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Шифокорлар янги тўлқиндаги коронавируснинг аввалгилари билан фарқлари ҳақида маълум қилди

06.09.2022, 09:07

Янги тўлқиндаги коронавирус белгилари SARSга ўхшайди ва пневмония ва бронхит камроқ тарқалган, дейди шифокорлар. Бу ҳақда "стопкоронавирус.рф" сайтида хабар қилинди. Янги тўлқинда COVID-19 нинг олдини олиш...
19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 кишида коронавирус аниқланди — ССВ

20.07.2022, 10:34

Кеча, 19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. Шу билан, 2022 йил 19 июль ҳолатига кўра,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1