1

“Мен унинг санъатдаги жуфтиман!” — Дурдона Қурбонова

ШОУ-БИЗНЕС 20.01.2022, 07:45
“Мен унинг санъатдаги жуфтиман!” — Дурдона Қурбонова

Аввал хабар қилганимиздек, хонанда Имроннинг “Кўрмасам бўлмас” номли альбом тақдимоти кутилмаган лаҳзаларга бой бўлди. Хонанда табиатан жуда камтар ва дабдабаларга ўч эмаслигини у тақдимотни шоу-бизнеснинг энг машҳурлари билан “тўлдириб ташламаганлигидан” ҳам билсак бўлади. Самимий руҳда ўтган альбом тақдимотига унинг энг яқин ижодий ҳамкорлари ва ОАВ ходимлари, яъни журналист ва блогерлар ташриф буюриб, ушбу кун билан уни табриклаш учун бирин-кетин минбарга чиқишди. Тадбирда сўз олган хонанданинг ижодий ҳамкорлари орасида актриса Дурдона Қурбонова ҳам бор эди:

—      Авваламбор, Имрон акани ушбу альбом тақдимоти билан чин қалбимдан табриклайман. Доимий ҳамкор сифатида Имрон акага омад тилайман. Орада битта клипларига чиқмадим ва мени назаримда ўша клип кутилганидек омадли чиқмади. Ва яна битта нарсани айтиб ўтишим керак, Имрон аканинг ҳаётда ўз жуфти бор, лекин санъатдаги жуфти менман.

Шундан сўнг сўзга хонанданинг энг яқин ҳамкори клипмейкер Икром Али чиқди. У Имронга боғлиқ хотираларини қуйидагича изоҳлади:

—      Ҳозир тақдимот ўтказилаётган манзил, “Hilton” меҳмонхонасига кириб келаётганимда Имроннинг санъатда босиб ўтган йўли кино тасмасидек кўз олдимдан ўтгандай бўлди. Бу ерга чет эллик меҳмонлар, энг нуфузли инсонлар ташриф буюришини ўйлаб, хаёлимда “Имрон шу ерларга етиб келди-я”, деб ичимдан бир ҳаяжонландим. Бундай камтар, соддадил хонанда дўстимга фақат ижодий баркамоллик тилайман...

Мана шундай самимий тилаклар ва кўнгилга яқин инсонлар даврасида ўтган тақдимот, албатта, муваффақиятли натижа беришига ишонамиз. Биз ҳам “Даракчи ижодий жамоаси номидан Имронга фақат омад ёр бўлишини тилаймиз.

Моҳигул ДИЁРХЎЖАЕВА

Моҳинур РУСТАМОВА, альбом тақдимотидан махсус тайёрланди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1