1

Озода Нурсаидовага Путин номидан махсус совға берилди

ШОУ-БИЗНЕС 20.01.2022, 11:02
Озода Нурсаидовага Путин номидан махсус совға берилди

15 январь санасида Москвадаги Кремль саройида  Марказий Осиё халқлари дўстлиги гала-концерти ўтказилган эди. Унда Ўзбекистоннинг таниқли хонандаси Озода Нурсаидова ҳам иштирок этди. Нурсаидова  ҳозир ҳам Москвада бўлиб турибди.

У ўзининг "Instagram"даги саҳифаси орқали хабар қилишича, унга Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин номидан соат совға қилинди.

Унга берилган жигарранг қути устига Россия Президентидан деб ёзилган ва Федерация герби туширилган. Қути ичидан қимматбаҳо тошлар билан безатилган тилла соат ва унинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи паспорт  ўрин олган. 

Соат циферблатига ҳам Россия герби ва Президент ёзуви туширилган. 

Қайд этилишича, ушбу совға Россия Президенти номидан тақдим этилган ва у дўконларда сотилмайди. Улар махсус нусхаларда тайёрланади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1