Sevimli

Суд аралашуви билан қарийб бир ярим миллиард сўм маблағ истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди

ЖАМИЯТ 20.01.2022, 11:16
Суд аралашуви билан қарийб бир ярим миллиард сўм маблағ истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Darakchi uz'га бу борадаги айрим маълумотларни тақдим қилди.

Унга кўра, 2021 йил давомида истеъмолчилардан жами 11220 та мурожаатлар келиб тушган.

Мурожаатларнинг 64 таси асосида суд органларига даъво аризалари киритилган ва ижобий ҳал этилган. Бунинг натижасида 1 365 075 465 (бир миллиард уч юз олтмиш беш миллион етмиш беш минг тўрт юз олтмиш беш) сўм моддий ва маънавий зарарлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Таъкидланишича, истеъмолчилардан келган шикоятларнинг энг кўпи, яъни 4241 таси (37,8%) савдо соҳасига, 1617 таси (14,4%) газ таъминоти соҳасига, 1150 таси (10,2%) электр таъминоти соҳасига, 536 таси (4,8%) сув таъминоти соҳасига, 363 таси (3,2%) коммунал хизмат соҳасига, 134 таси (1,2%) соғлиқни сақлаш соҳасига, 923 таси (8,2%) хизмат кўрсатиш (сервис) соҳасига, 276 таси (2,5%) транспорт соҳасига, 369 таси (3,3%) алоқа (ва интернет) соҳасига, 1612 таси (14,4%) эса бошқа соҳаларга тўғри келади.

Шарҳлар