ЙТҲ оқибатида каналга тушиб кетган автомобил олиб чиқилди, дея хабар бермоқда ФВВ Матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 19 январь куни Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси диспетчерлик хизматига Бухоро шаҳар "Жўбор" МФЙ ҳудудидан ҳаракатланаётган "Nexia 3" автомобили "Сobalt" автомобили билан тўқнашиш натижасида бошқарувни йўқотиб, каналга тушиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ва техника ёрдамида автомобиль каналдан олиб чиқилди.
Автомобилда ҳайдовчи ёлғиз бўлган ва каналга тушиш олдидан автомашинадан сакраб қолишга улгурган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ, дейилади хабарда.






