Ҳодиса бугун чамаси 20:45 ларда содир бўлган. ЙҲХББ бўлиб ўтган воқеа юзасидан қуйидагича изоҳ берди.
Қайд этишилича, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, И.Каримов кўчасида ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Ф.М. "Spark" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, ўзи билан бир йўналишда, олдинда бўлган ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган К.И. бошқарувидаги "Cobalt" русумли автомобилнинг орқа томонига тўқнашган ва зарб оқибатида "Spark" автомобилининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.
ЙТҲ ва ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Ёнғин бартараф этилгани айтилади.
Маълумотга кўра, мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Навоий шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
"Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз,-дейилади хабарда.






