АсосийIqtisodiyot

Марказий банк 1000 сўмлик банкнотлардан воз кечади

'Марказий банк 1000 сўмлик банкнотлардан воз кечади'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, кеча, 20 январ куни Марказий банк бошқаруви йиғилишида йиллик асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди. 

Шунингдек, йиғилишга бағишланган Марказий банкда матбуот анжуманида Марказий Банк раиси Мамаризо Нурмуродов 2021 йилда Ўзбекистонда муомалада бўлган барча банкнотлар ичида фақат 1000 сўмлик янгиланмай қолганини изоҳлади. 

“Минг сўмлик пулни қайта қоғозли шаклда чиқариш мақсадимиз йўқ. Афсуски, ҳаётимиздан танга пуллардан фойдаланиш чиқиб кетди. Олдин 1000 сўмликни чиқарганмиз, лекин ундан фойдаланиш даражамиз муомаладан чиқиб кетди. Биз минг сўмликни танга пулга айлантиришни режелаштираяпмиз. Чунки энг кўп қўлланадиган пул белгиларидан бири – 1000 сўмлик банкнота, 500 сўмлик танга ва 2000 сўмлик банкнота, шу сабабли буни ҳам танга шаклига ўтказсак, бу биринчидан, пул муомаласини ташкил қилишдаги харажатимизни камайтиради, иккинчи тарафдан, ишлатишга қулай шаклда бўлади”, - деди раис

    Бошқа янгиликлар