1

Тошкентдаги уйлардан бирининг подъездига 10 ойлик бола ташлаб кетилди

ЖАМИЯТ 19.05.2016, 10:16
Тошкентдаги уйлардан бирининг подъездига 10 ойлик бола ташлаб кетилди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги кўп қаватли уйлардан бирининг подъездида тахминан 9–10 ойлик бола ташлаб кетилди. Бу ҳақда Facebook’даги «Потребитель.уз» гуруҳида маълум қилинди.

Хабарда айтилишича, болани участка нозири топиб олган ва уни тумандаги 3-сонли шаҳар болалар клиник шифохонасига олиб борган. Бугун, 18 май куни, ёки эртага шифокорлар болани тиббий кўрикдан ўтказиб, меҳрибонлик уйига юборади.

Болани ким ва нима сабабдан ташлаб кетгани номаълум.

Болани таниган ёки унинг ота-онасини билганлардан шифохона ходимлари билан қуйидаги рақам орқали боғланиш сўралади: +99871-2473019.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1