АсосийDunyo

Буюк Британияда карантин чекловлари бекор қилинмоқда

'Буюк Британияда карантин чекловлари бекор қилинмоқда'ning rasmi

Буюк Британияда 27-январдан бошлаб ёпиқ жойларда ва транспортда ниқоб тақиш мажбурий бўлмайди. Бу ҳақда euronews хабар тарқатмоқда

Қайд этилишича,  оммавий тадбирлар ва тунги клубларда қатнашиш учун эмлаш сертификатини тақдим этиш шарт эмас.  Иш берувчилар эса ўз ходимларини офисга қайтаришлари мумкин .

"Маълумотларга кўра, Англияда инфекция даражаси пасайиб бормоқда. Мактабларда ҳолатлар кўпайиши мумкин. Бироқ олимларимиз "омикрон" ўзининг энг юқори чўққисига чиқиб бўлганини маълум қилмоқда", - деди Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон.

Бошқа янгиликлар