1

Наманганда математика олимпиадаси ғолиб ўқувчисига берилган ноутбук қайтариб олинди

ЖАМИЯТ 22.01.2022, 19:50
Наманганда математика олимпиадаси ғолиб ўқувчисига берилган ноутбук қайтариб олинди

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Норин туманидаги 1-мактаб ўқувчисига берилган ноутбук қайтариб олингани ҳақидаги видеомурожаат тарқалди. 

Видеомурожаатда айтилишича, Муроджон исмли ўқувчи Республика миқёсида ўтказилган онлайн олимпиадада математика фани бўйича фахрли 1-ўринни қўлга киритгани эвазига берилган ноутбук қайтариб олинган.

"2022 йил 10 январь куни бўлиб ўтган Республика онлайн олимпиадасида биринчи ўринни эгалладим ва менга ноутбук билан фахрий ёрлиқ берилди. Аммо бу нотбукни мактабимиз ўқитувчилари олиб қўйди. Сабабини сўраганимда "бу мукофот сеники эмас", чунки сени номингдан биз ишлаганмиз, меҳнат қилганмиз" деди. Мукофотни эса мактабимиз методистига берилди", - дейилади видеомурожаатда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1