"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола клубдаги келажаги борасида гапирди.
"Шартномам бўлган вақтда келажагим борасида ўйламайман. Аввалдан узоқни ўйлашни истамайман. Келажагим қайд этиладиган натижаларимга боғлиқ ва бундан асло ташвишланмайман.
Бу борада кулб билан биргаликда қарор қабул қиламан. Клуб мен истаган барча нарсани берди ва унга хиёнат қила олмайман. Ҳозирда жамоада ўзимни яхши ва қулай ҳис қиляпман.
Агарда ўзимни чарчаган ҳис қилсам, албатта, кетаман. Лекин ҳозирда барчаси жойида ва бу ҳақида ўйлашни истамайман", - дея Гвардиола сўзларидан келтирмоқда ESPN.
Маълумот учун, Гвардиоланинг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2023 йилнинг июнигача тузилган.






