АсосийЖАМИЯТ

Чилонзордаги омборхонада катта ёнғин содир бўлди

Чилонзор тумани Бунёд кўчасидаги омборхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизма...

'Чилонзордаги омборхонада катта ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Чилонзор тумани Бунёд кўчасидаги омборхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, бугун, 24 январь куни соат 09:58 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёд кўчасида жойлашаган омборхонада ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.  

 Шунга кўра, 10 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 10:04 да етиб бориб, ёнғин соат 10:57 да қуршаб олинди ва ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда  

Дастлабки маълумотларга кўра омборхонанинг тахминан 250 кв.м. майдонида томи, шифти ва ички қисмида сақланаётган маҳсулотлари ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.  

ФВВ Матбуот хизмати ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этади.

    Бошқа янгиликлар