Кеча дунё бўйлаб 2,24 миллион кишида COVID-19 инфекцияси аниқланди. Бу кунлик ҳолатлар 21 январга нисбатан 1,6 миллион, 22 январга нисбатан эса қарийб 400 мингтага камайганини англатади.
Энг юқори кунлик кўрсаткичлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:
- Ҳиндистон — 306 минг,
- Франция — 302 минг,
- АҚШ — 200 минг,
- Италия — 142 минг,
- Бразилия — 123 минг,
- Буюк Британия — 75 минг,
- Мексика — 72 минг,
- Аргентина — 69 минг,
- Туркия — 65 минг,
- Нидерландия — 65 минг.
- Россия — 62 минг.






