1

Япония “Ипак Йўли маданий меросини рақамли архивлар орқали сақлаш” лойиҳаси учун сармоя ажратади

ЖАМИЯТ 24.01.2022, 20:00
Теглар: Туризм ва спорт вазирлиги
Япония “Ипак Йўли маданий меросини рақамли архивлар орқали сақлаш” лойиҳаси учун сармоя ажратади

Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори Шаҳриёр Нуруллоев Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директорининг биринчи ўринбосари Ёшимаса Такемура вакиллари билан учрашди.  

Учрашув Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 28-декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4553-сонли қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш, хусусан,  Ўзбекистон Республикасида Буюк Ипак йўли маданий мерос архивларини сақлаш ва рақамлаштириш ҳамда икки мамлакат ўртасида маданий меросни асраш йўналишида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.  

Маълумот учун:  JICA томонидан 2021-йилнинг 10-30-июн кунлари Ўзбекистон тарихи давлат  музейи ҳамда Термиз археология музейларида ва Термиз шаҳри яқинидаги археологик обектларда ўрганиш ишлари олиб борилди.  

Ўрганиш натижаларига кўра 2021-йил 29-октябр куни Маданий мерос агентлигида “Ипак Йўли маданий меросини рақамли архивлар орқали сақлаш” лойиҳасининг дастлабки муҳокама йиғилиши бўлиб ўтган эди.  

2022-йилнинг январ ойида Маданий мерос агентлигида директор Шаҳриёр Нуруллоев  JICA ваколатхонаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Ёшимаса Такемура билан ўтказган учрашувида, лойиҳага Япония томонидан 55.9 мл ен (490 минг АҚШ доллари) ажратилганлиги маълум қилинди.

Учрашув якунида томонлар лойиҳа ҳужжатларини Ўзбекистон ва Япония ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 30-йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида имзолаш маросимини ўтказишга келишиб олишди.

Шарҳлар

Ўзбекистонда ички саёҳатлар учун чегирмалар берилди

30.12.2021, 20:06

Туризм ва спорт вазирлиги томонидан Янги йил байрами муносабати билан 2021-йил 31-декабр ва 2022-йил 1-2-3-4-январ кунлари аҳолининг дам олиш кунларини мароқли ташкил этиш ҳамда ички...
МОҚ вакиллари “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишонлари билан тақдирланишди

13.11.2021, 15:30

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирининг буйруғига биноан мамлакатимизда ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида...
Оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик қиз бирйўла иккита медалга сазовор бўлди

08.10.2021, 15:54

"Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг кечаги баҳслари вакилларимиз учун муваффақиятли кечди",–дея хабар бермоқда Туризм ва спорт вазирлиги. Қизлар...
Тошкентдаги Абдулла Қодирий музейида адиб хотирасига бағишланган тадбирлар бошланди

05.10.2021, 11:22

Кеча, 4 октябр куни Абдулла Қодирий номидаги мемориал музейда “Абдулла Қодирий – Ўзбек адабиёти хазинасидан” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризм ва спорт...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1