Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Финляндиянинг иш берувчи ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан қурилиш соҳасида ишлаш учун тажрибали ходимларни таклиф қилади.
Номзодлар учун талаблар:
- 20-35 ёш;
- бўёқчилик ва сувоқчилик бўйича камида 1 йиллик иш тажрибаси;
- бўёқчилик ва сувоқчилик бўйича билимини белгиловчи ҳужжат (диплом, сертификат);
- иш жараёнида қўлланиладиган автомат (https://youtu.be/vmE8092kVKo) ва ярим-автомат (https://youtu.be/KuTHIE1gXAg) машиналардан фойдалана олиш;
- профессионаллик, яхши ишчилик этикети, аёл раҳбар қўл остида ишлашга тайёр бўлиш;
- рус ёки инглиз тилида мулоқот қила олиш;
- Ойлик маош - соатига 14 euro
- Иш берувчи томонидан виза олиш ҳамда Финляндияда яшаш жойи топишда ёрдам кўрсатилади;
Дастурда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳавола (https://t.me/ishbor12345) орқали тўлиқ маълумот олишлари мумкин.
Мурожаат учун: +998 71 202-33-55 (ички рақамлар: 40, 77, 87, 88)