АсосийJamiyat

Наманганлик ўқувчи Украинадa ўтган онлайн танловда ғолиб бўлди

'Наманганлик ўқувчи Украинадa ўтган  онлайн танловда ғолиб бўлди'ning rasmi

Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги 15-умумтаълим мактабининг  7-синф  ўқувчиси  Шодиёнабону Турсунпўлатова халқаро танлов ғолибига айланди. Бу ҳақда вилоят Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда

Маълум қилинишича, Шодиёнабону Украинада бўлиб ўтаётган болалар ўртасидаги "SOUL" Халқаро онлайн танловида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди.

У миллий торли чолғулар йўналишида дутор ёрдамида  ўзбек халк куйи "Қари наво" куйини ижро этди.

Бошқа янгиликлар