АсосийJamiyat

 Россияда ишлаш истагида бўлганларга 60 дан ортиқ иш ўринлари таклиф этилди

' Россияда ишлаш истагида бўлганларга 60 дан ортиқ иш ўринлари таклиф этилди'ning rasmi

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига муҳим янгилик!

Россия Федерациясининг салоҳиятли иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур ва Москва вилоятларида Ўзбекистон фуқаролари учун қурилиш соҳасининг 60 дан ортиқ йўналишлари бўйича бўш иш ўринлари таклиф қилинди.

Маълумот учун, фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент ҳужжатларининг аксарияти Ўзбекистонда расмийлаштирилади.

Шунингдек, номзодлар учун хорижга чиқиш паспортини тезлаштирилган тартибда тайёрлаб бериш таъминланади.

Ойлик маош иш ҳажмига қараб, 40 минг рублдан бошланади.

Ишга қабул қилаётган корхоналар: "СтройКрафт", "Пик-Индустрия", "Велесстрой", "Альмис Интеграл", "Монотек строй".

Қуйида танловлар вақти ва ҳудудлар билан танишинг:

25 январь:

  • Соат 11:00 да, Сирдарё вилояти,

Манзил: Гулистон шаҳри, Хондамир кўчаси, 49-уй.

Мўлжал: Мономарказ биноси.

Тел:. 67 225-55-59.

  • Соат 11:00 да, Навоий вилояти,

Манзил: Кармана тумани, Талқоқ МФЙ, Кунлик иш маркази

Тел:. 79 224-11-60.

 26 январь:

  • Соат 11:00 да,  Жиззах шаҳри,

Манзил: Жиззахлик МФЙ, Шароф Рашидов шоҳ кўчаси, 44-уй.

Мўлжал: Жиззах "Ишга марҳамат" мономаркази (Ўрда боғи яқинида).

Тел:. 72 223-90-66, 72 223-90-65.

  • Соат 11:00 да, Бухоро шаҳри,

Манзил: Пиридастгир кўчаси, 13-уй.

Мўлжал: Бухоро "Ишга марҳамат" мономаркази.

Тел:. 65 226-56-99, 99 707-77-10.

 27 январь:

  • Соат 11:00 да, Самарқанд шаҳри,

Манзил: Нарпай кўчаси 7-Б уй, "Ишга марҳамат" мономаркази,

Мўлжал: Кимёгарлар қўрғони

Тел:. 66 233-24-00, 66 233-53-00.

 28 январь:

  • Соат 11:00 да, Сурхондарё вилояти,

Манзил: Узун ва Денов туманлари АБКМ.

Тел:. 76 222-45-22, 99 555-52-82, 97 225-77-71.

    Бошқа янгиликлар