АсосийJamiyat

Тошкентдан Сочига мунтазам авиақатновлар тикланди

'Тошкентдан Сочига мунтазам авиақатновлар тикланди'ning rasmi

"Uzbekistan Airways" жорий йилнинг 30-январидан бошлаб Тошкент – Сочи –Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар тикланишини маълум қилди. Парвозлар ҳафтасига бир маротаба – якшанба кунлари амалга оширилади.

Маълум қилинишича, мазкур йўналиш бўйича авиачипталар нархи бир томонга 1 883 446 сўмдан (багажсиз) ва 2 067 881 сўмдан (багаж билан), шунингдек, бориш ва қайтиш бўйича авиачипталар 3 573 113 сўмдан (багажсиз) ва 3 941 982 сўмдан (багаж билан) бошланади.

    Бошқа янгиликлар