1

Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспортини тўхтатди — DABS

ДУНЁ 25.01.2022, 18:12
Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспортини тўхтатди — DABS

Ўзбекистон мамлакатдаги кенг кўламли узилишлар туфайли Афғонистонга электр энергияси экспортини тўхтатди. Бу ҳақда uznews.uz Афғонистон миллий электр компанияси (DABS) Матбуот хизматига таяниб маълум қилди. 

"Марказий Осиё электр энергетикаси тизимидаги айрим техник носозликлар туфайли Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда электр энергияси узилиб қолди. Бу муаммо натижасида, Ўзбекистондан мамлакатга импорт қилинадиган электр энергияси узилиб қолди. Яхшиямки, DABS техник гуруҳи биринчи марта Туркманистон электр энергиясини Кобулга улашга муваффақ бўлди", - дейилади хабарда.

Компания хабарига кўра, 3 давлатдан келган техник гуруҳлар Марказий Осиё электр тизимидаги муаммони имкон қадар тезроқ бартараф этиш устида ишламоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1