Бокс бўйича 22 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионати дастури ўзгарди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерациясига таяниб, Zamon.uz' нашри хабар берди.
Қайд этилишича, янги дастур қуйидагича тартибда:
26 январь: дам олиш куни;
27 январь: Ярим финаллар (аёллар 12:00–16:00, эркаклар17:00–21:00);
28 январь: дам олиш куни;
29 январь: финаллар (аёллар 13:00–16:00, эркаклар 17:00–20:00).






