Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Жорий йилнинг 27 январ кунида Туркманистон ҳудудидан илиқ ҳаво кириб келиши, ҳарорат ва атмосфера босимининг нисбатан градиентлари вужудга келиши ҳисобига Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг баъзи жойларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, натижада мазкур ҳудудда чанг бўрон ва ғуборлар кузатилиши мумкин.






