1

Tesla 2021 йилда рекорд даражада фойда кўрди

ИҚТИСОДИЁТ 27.01.2022, 20:57
Tesla 2021 йилда рекорд даражада фойда кўрди

Америка электромобил ишлаб чиқарувчиси Tesla компанияси корхоналари ўз мижозларига етказиб бериш вақтида муаммолар туфайли тўлиқ қувват билан ишламаганига қарамай, 2021-йилда рекорд даражадаги соф фойдани қайд этди.

Компания пресс-релизига кўра, йиллик соф даромад ўтган йилги 721 миллион долларга нисбатан 7,7 бараварга ошиб, 5,52 миллиард долларни ташкил этди. 

2021-йилда автомобил ишлаб чиқарувчисининг даромади 71 фоизга ошиб, 53,8 миллиард долларни ташкил этди, автомобиллар савдоси эса 87 фоизга ошиб, рекорд даражадаги 936 мингта автомобилга етди.

"Бизнинг корхоналаримиз бир неча чорак давомида қисман қувват билан ишламоқда ва таъминот камчиликлар кузатилди. Бу муаммо эса 2022 йил охиригача давом этиши мумкин", деди компания вакили. 

“Биз ишлаб чиқаришни имкон қадар тезроқ оширишни кутмоқдамиз, бу нафақат Остин ва Берлиндаги янги қувватлар орқали, балки Фремонт ва Шанхайдаги заводларда ҳам ишлаб чиқаришни максимал даражага чиқириш режалаштирилган”, — дея қўшимча қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1