АсосийDunyo

Россияда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолатлари янада юқори кўрсаткич қайд этди

'Россияда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолатлари янада юқори кўрсаткич қайд этди'ning rasmi

Россияда коронавирус инфекциясининг янги ҳолатларининг кунлик ўсиши 88 816 тани ташкил этди. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар бермоқда

Қайд этилишича, охирги суткада 665 бемор вафот коронавирус юқтириш оқибатида вафот этган.

Бир кун олдин эълон қилинган тезкор штаб маълумотлари билан таққослаганда, Россияда янги ҳолатларнинг ўсиши кунига 14 124 тани ташкил этди.

Энг юқори кўрсаткич Москвада қайд этилган бўлиб, бир суткада 26 586 кишида коронавирус аниқланган - бу янги антирекорд (бир кун олдин 19 858 ҳолат қайд этилган).

Санкт-Петербургда - 11808 янги бемор, Москва вилоятида - 7182 кишида вирус аниқланган.

Штаб маълумотларига кўра, "омикрон" штаммининг тарқалиши аллақачон мамлакатнинг 74 та ҳудудида қайд этилган. 

    Бошқа янгиликлар