Беларусь Президенти Александр Лукашенко Украина раҳбари Владимир Зеленскийни Москвага бориб, Россия Президенти Владимир Путин билан музокара ўтказишга чақирди. Агар Зеленский бу таклифни қабул қилмаса, "ўзи автомат билан фронтга бориб урушда қатнашсин", деди Лукашенко. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.
Лукашенко "ПУЛ Первого"га берган интервьюсида Украина, Беларусь ва Россиянинг келажаги ҳақида хавотирда эканини билдирган. Унинг таъкидлашича, Зеленский таклифга кўнса, халқ ҳам бундан мамнун бўлади.
Zamon.uz келтирган маълумотга кўра, Зеленский Лукашенконинг гапларига жавобан уни Путин билан бирга Киевга келишга чақирган. Унинг айтишича, уларга ҳеч қандай хавф туғдирилмайди ва учрашувда фақат музокара олиб борилади.






