Перу ҳукумати жиноятчиликнинг кучайиши муносабати билан мамлакат пойтахти Лима ва унга туташ Каллао автоном вилоятида фавқулодда ҳолат жорий этишга қарор қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Қайд этилишича, фавқулодда ҳолат 45 кун давомида амал қилади. Фуқароларнинг ҳуқуқлари чекланади.
Келгуси ойда фуқароларнинг айрим ҳуқуқ ва эркинликлари, масалан, уй-жой дахлсизлиги, йиғилишлар эркинлиги ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи чекланади.