Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфини эълон қилди.
Маълумот учун, ҳолат 2022 йилнинг 28 январь кунидан 31 январь кунигача давом этиши мумкин.
Шунингдек, вазирлик фуқароларни қатъий огоҳлантирди.
"Ҳурматли фуқаролар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва "ДИҚҚАТ! ҚОР КЎЧИШИ ХАВФИ МАВЖУД" белгиси билан чекланган жойларга кирмаслигингизни сўраймиз",-дейилади хабарда.